"Насаф"нинг илк назорат учрашуви қолдирилди

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг сўнги босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бормоқда. Ушбу йиғин доирасида "аждарлар" 6 та назорат учрашуви ўтказиши режалаштирилган эди. 

Анталиядаги илк учрашув бугунга белгиланган ва унда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Кипрнинг "АЕЛ" жамоасига қарши баҳс олиб боришлари керак эди. Аммо ноқулай об-ҳаво сабаб ушбу учрашув қолдирилган. Бу ҳақда кипрликларга яқин манбамиз хабар бериб ўтди.

Энди "Насаф" навбатдаги учрашувни Бокунинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув эртага 11 январ куни Анталия шаҳридаги “Bellis Deluxe” меҳмонхонаси майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!