Ads

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Насьонал" клуби бу тур ўз майдонида "Тондела"ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишди - 3:2.

Рашидов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 77-дақиқада захирага олинди. Шу тариқа "Насьонал" ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. 

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Жамоа ўзининг келгуси ўйинини 10 март куни сафарда "Портимоненси" клубига қарши ўтказади.