Наталья Вихлянцева иккинчи даврага йўл олди
Ads

Россиялик теннисчи Наталья Вихлянцева Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган "Челленжер" мусобақасини ғалаба билан бошлади.

Наталья турнирнинг биринчи даврасида америкалик рақиби Лорен Дэвисни 5:7, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди.

Энди Вихлянцева чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун хитойлик Цзян Ванга қарши рақобатлашади.