"Навбаҳор" - "Пахтакор": Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди! (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Суперлига 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
Навбаҳор
| Суперлига 5-тур 07/04/2021 18:30 1 :2 ![]() Тугади | Пахтакор
|
Стадион: Марказий "Навбаҳор" стадиони, 15982 томошабин Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров |
- 90+9'
Учрашув якунланди! "Навбаҳор" ўз мухлиялари қаршисида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Матнли трансляцияда сиз билан Жавоҳир Азимов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+8'
Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтарди, қайтган тўпни наманганликлар аъзоси юқорига тепиб юборди.
- 90+7'
Бурчакдан тўпни "Навбаҳор" ўйинга киритади. Бу сўнгги имконият, дарвозабон ҳам шу ерга келган.
- 90+6'
"Навбаҳор" борган сари шошиляпти. Ҳужумлар кўп... бироқ вақт кам.
- 90+5'
Санжар Қувватовга вақтни чўзганлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.
- 90+3'
"Пахтакор" таркибида ўзгариш. Драган Черан ўрнига Шаҳзод Азмиддинов майдонга тушди
- 90+'
Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'
ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Черан ўнг томонга ишончли зарба берди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! Дарвозабон тўп йўналишини топа олмади!
- 89'
Пенальти! "Пахтакор" пенальти тепади! ВАР шу қарорга келди.
- 87'
Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда, "Навбаҳор"га нисбатан пенальти белгиланиши мумкин!
- 82'
Черан ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 81'
"Пахтакор" аъзоси Игор Гольбан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 79'
"Навбаҳор" кескин ҳужумлари билан ўйинни қиздирмоқда, мухлислар гол талаб қилмоқда.
- 76'
"Навбаҳор"да ўзгариш: Исломбек Исоқжонов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди.
- 75'
Давронбек Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.
- 72'
"Пахтакор" таркибида ўзгариш. Шароф Муҳитдинов ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов майдонга тушди.
- 71'
ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ажойиб комбинация, Мирзоҳид Ғофуровнинг узатмасидан кейин Ислом Исоқжонов "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди! 1:1!
- 70'
Жарима тўпи наманганликлар томонидан ижро этилади.
- 69'
"Навбаҳор"да ўзгариш: Эҳсони Паншанбе ўрнига Тасич туширилди.
- 67'
Аброр Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди. У рақибини қўли билан тўхтаиб қолди ва йиқитди.
- 67'
Черанга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 66'
Жарима майдони ташқарисидан берилган кучли зарбага аниқлик етишмади. Суюнов тўпни ўйинга киритади.
- 65'
Жаримадан узатилган тўпни наманганликлар дарвозага тўғирлай олишмади, иккинчи қаватдаги тўп учун курашда "Пахтакор" вакиллари устунлик қилди.
- 64'
Черан ҳамда мезбонларнинг бир футболчиси тортишиб қолди. Бош ҳакам уларга оғзаки огоҳлантириш берди.
- 62'
Исмоилов "фейр-плей"га риоя қилди. Тасанно!
- 60'
Мезбонлар жаримадан тўғридан-тўғри дарвозага зарба берди, бироқ тўп тўғри Суюновнинг қўлига бориб тушди.
- 58'
"Навбаҳор" аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи тепилади.
- 56'
"Пахтакор" сўнгги дақиқаларда тўп назоратини оширди, узатмалар сони кўп ва аниқ.
- 54'
"Пахтакор" ўз майдонида тўпни назорат қилмоқда.
- 52'
Собирхўжаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 50'
Иккинчи 45 дақиқаликда "лочинлар" фаолроқ ўйин намойиш этмоқда.
- 48'
Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Қувватов ушлаб олди.
- 46'
Бўлимлар оралиғида Хюистрадан юриш: Турғунбоев ўрнига Эркинов майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+3'
Танаффус!
- 45+2'
ВАР ишга тушди! Бош ҳакам жарима майдони ичида "Пахтакор" футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганини текшириш учун майдон четига келди.
- 45+1'
Рақибига нисбатан қоида бузган Аъзамов огоҳлантирилди.
- 45+1'
Иван Соловьевга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Паншанбенинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 42'
Ҳисобда ортда қола бошлаган мезбонлар темпни оширмоқда. Уларга гол керак!
- 40'
ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Жамоадошининг узатмасидан кейин зарба бериш учун ажойиб имконият ҳосил қилган Черан дарвозани ишғол этди.
- 39'
"Пахтакор" фаолликни оширмоқда.
- 37'
Жалилов шогирдлари марказдаёқ босим уюштирмоқда. Бу рақибга эркин ҳаракатланиш имкониятини чеклаяпти.
- 35'
Эҳсони Паншанбе бош билан зарба берди. Тўп Қувватовнинг қўлига бориб тушди.
- 34'
"Лочинлар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 33'
"Шерлар" майдон бўйлаб тўпни назорат қилмоқда.
- 31'
Ҳисоб очилиши мумкин эди! Бироқ Сайфиев яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.
- 30'
Исоқжоновнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди.
- 29'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Санжар Қувватов рақиби бирга-бир вазиятга чиқиб боришига йўл қўймади.
- 27'
Рўзиевнинг чизиқ устидан берган пасини Қувватов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 25'
Хюистра шогирдларининг чиройли тус олаётган тезкор қарши ҳужумини мезбонлар марказда тўхтатиб қолди.
- 24'
Жарима майдонига узатилган тўпга Анзур Исмоилов зарба йўллай олмади.
- 23'
Сардор Рашидовнинг стандартдан йўллаган кучли зарбаси жонли девордагиларга тегди. "Шерлар" бурчак зарбасини қўлга киритди.
- 22'
Жарима майдонига яқин ҳудудда Исоқжонов Муҳитдиновга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 21'
Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда.
- 19'
Шароф Муҳитдинов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 17'
Жарима майдони ичидан Азим Аҳмедов зарба бера олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.
- 16'
Наманганликлар тўпни бурчакдан ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.
- 14'
3 рақибини алдаб жарима майдонига ёриб кирган Иброҳимҳалилнинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 13'
Ислом Исоқжлнлвга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 12'
Йўлдошев Исоқжоновга нисбатан бироз қўпол ўйнагандек кўринди. Аммо ҳакам вазиятни табиий дея баҳолади.
- 10'
Фаррух Сайфиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 9'
Қувондиқ Рўзиев жарима майдонига яқин ҳудудда йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 7'
Пойтахтликлар секин-асталик билан тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.
- 5'
Соловьевнинг узатмасига жамоадошларидан ҳеч ким ета олмади.
- 3'
Дастлабки дақиқалардан мезбонлар тўпни назорат қилмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Фикрлар