"Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Қизилқум" легионерлари терма жамоадан чақирув олди (фото)
Улар Мўғулистон МТЖга қарши ўйинда иштирок этиши лозим.
Хабарингиз бор, аксарият миллий терма жамоалар ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этмоқда.
Хусусан, "Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Эхсони Паншанбе Тожикистон терма жамоасининг Эаҳон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Мўғулистонга қарши учрашуви учун таркибига жалб этилди. Шунингдек, "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилаётган Давронжон Эргашев ҳамда "Қизилқум" вакили Жаҳонгир Эргашев ҳам ушбу рўйхатдан ўрин эгаллаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар