"Навбаҳор" 19 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолади
Бугун "Навбаҳор" янги футболчи билан шартнома имзолади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича "лочинлар" 19 ёшли ҳужумчи Абдулҳай Исмоиловни ўз сафларига қўшиб олишди. У “Навбаҳор” билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.
Жамоанинг янги аъзоси 2000 йилнинг 8 февралида Наманган шаҳрида туғилган. Футбол билан 7 ёшидан шуғуллана бошлаган. Биринчи мураббийи – Дилмурод Низомбоев. “Бунёдкор” академиясида 2011 – 2017 йилларда таҳсил олган. 2017 йилдан буён “Бунёдкор”нинг ёшлар жамоасида ўйнаган. Амплуаси – ҳужумчи. Фаолияти давомида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида тўп сурган. 2016 йили Ҳиндистонда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган.
Фикрлар