"Навбаҳор" футболчиси “Динамо”га ўтди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби футболчиси Жасур Азимов фаолиятини "Динамо" жамоасида давом эттирадиган бўлди.

"Навбаҳор" клуби расмий сайтида ёзилишича, Cуперлиганинг бу йилги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ва 24 ёшли ярим ҳимоячи Жасур Азимов билан тузилган шартнома томонларнинг ўзаро розилигига асосан бекор қилинди ҳамда футболчи яна ўз жамоаси “Динамо” (Самарқанд) таркибига қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!