Хабарингиз бор, айни кунларда Осиё қитъасида “ЖЧ-2022” саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, бугун қўшни Тожикистон терма жамоаси сафарда Японияга қарши баҳс олиб борди. Ўйин майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида кечди. Шу куни Япония терма жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларга ғалаба келтирган голларга Кёго Фурухаши (6'), Такуми Минамино (40'), Кенто Хасимото (51') ва Хаяо Кавабе (71') муаллифлик қилди. Тожикистоннинг ягона жавоб голини “Навбаҳор” аъзоси Эхсони Паншанбе (9') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)