"Навбаҳор" футболчиси ОТЖга таклиф этилди

Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтимиз Тошкентда 11-16 октябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Мазкур йиғинга Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳам таклиф этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳозирча, ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирилган футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!