Ads

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ҳимоячиси Аббос Отахонов Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон (U-22) ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлганлиги боис машғулотларда қатнаша олмаётган эди.

Мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси куни. кеча БААда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш турниридаги иштирокини якунлаб юртимизга қайтиб келди. Ёшларимиз "D" гуруҳидан ўрин олган барча учрашувларда ғалаба қозонишганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

Гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган вакилларимиз келаси йили Хитойда ўтадиган Осиё чемпионатининг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Шу ўринда Отахонов терма жамоамизнинг барча уч учрашувида асосий таркибда майдонга тушганлигини қўшимча қилиш жоиз. Айни пайтда Аббос "Навбаҳор" машғулотларида тўлиқ куч билан қатнашмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоа эртага Тошкент йиғинидаги сўнгги назорат учрашувини "Бухоро" клубига қарши ўтказади. Бухороликларга қарши ўйин соат 18:30да бошланади. Учрашувдан кейин пойтахт йиғинига якун ясалади.