Coca Cola Суперлигасининг 21-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди.

Наманганда кечган беллашув қизиқарли ва шиддатли кечди. Якунда 2:1 ҳисобида “лочинлар” ғалабани тантана қилди. Мезбонлар сафида Азиз Турғунбоев ва Руслан Болов гол муаллифи бўлган бўлса, меҳмонларнинг ягона жавоб голини Хуршид Ғиёсов киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)