“Навбаҳор” Наманганда тўплар фарқига кўра “Насаф”дан устунлик қилмоқда

Бу йилги чемпионатнинг сўнгги турида “Насаф” Наманганда “Навбаҳор” билан баҳс юритади. Мазкур жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 42-учрашувида майдонга тушишади. Бу ҳақда “Насаф” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. Қаршиликлар бу йилги  чемпионатда “Навбаҳор”ни ўз майдонида 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Навбатдаги баҳс клубларнинг чемпионатдаги ўзаро 42-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача улар 41 бор ўзаро куч синашишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар фарқи 59-75 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 39 очкони, “Насаф” эса 75 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби қайд этилган. Бу ҳисоблар Наманган ва Қаршида ҳам қайд этилган.

Наманганда бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида

Томонлар бунгача Наманганда 20 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 21-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 20та учрашувнинг 8тасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. 4тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 8 учрашувда муроса кўчаси танланган. Намангандаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 65та тўп киритилган. Тўплар фарқи 41-24 “Навбаҳор фойдасига.

Намангандаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 2014 йили мағлубиятга учратган. “Насаф” эса Намангандан сўнгги бор 2013 йили уч очко билан қайтган. Кейинги икки йилда жамоалар Наманганда ўзаро дуранг ўйнашган.

2001 йили Наманганда бўлган ўзаро учрашувда дарвозаларга энг кўп,  саккизта тўп киритилган. Бу учрашувда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида ғалабага эришган.

Наманганда ўтказилган сўнгги беш учрашув натижаси

11.06.2016. “Навбаҳор” - “Насаф”  2:2

10.05.2015. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:1

06.04.2014. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:0

30.03.2013. “Наавбаҳор” - “Насаф” 1:2

03.09.2012. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:2

“Навбаҳор” жамоаси тўпурарлари

“Навбаҳор” жамоасининг айни дамда тўпурарлари рўйхатини Азизбек Турғунбоев бошқариб келмоқда, у ҳозирча рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилган. Тўпурарлар рўйхатининг 2-поғонасида сербиялик футболчи Неманья Йованович бормоқда. Бу футболчи ҳисобида 7та тўп бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!