"Навбаҳор" назорат баҳсида "Андижон"дан устун келди

Хабарингиз бор ФИФА кунлари муносабати билан миллий чемпионатимизда қисқа муддатли танаффус юзага келди.

Ушбу танаффусдан Суперлига жамоалари унумли фойдаланишмоқда ва ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишмоқда. Жумладан, “Навбаҳор” бугун “Андижон”га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голларга Александр Касьян (п) ва Нодир Мавлоновлар муаллифлик қилишди.

«Навбаҳор» - «Андижон» 2:0

Голлар: Александр Касьян 19' (п), Нодир Мавлонов 87'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!