"Навбаҳор" назорат учрашувида Про лига жамоасига мағлуб бўлди

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Тошкентда ўқув-машғулот йиғинининг иккинчи қисмини олиб боряпти. Наманганликлар бугун Про лига вакили “Оқ-тепа” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда “Навбаҳор” мураббийлар штаби майдонга асосан ёш ва кўрикдан ўтаётган футболчиларни тушириб, уларни синаб кўрди.

Ушбу баҳсда “лочинлар ”таркибида қуйидаги ўйинчилар ҳаракат қилди: Умид Ҳамроев, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Хушнудбек Авилов, Фарҳод Мираҳматов, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков, Бобур Мамажонов, Илҳом Алибоев, Шерзод Ғуломжонов, Ҳусайн Эргашбоев. 

Захирадан майдонга “Навбаҳор” таркибига Тошкентдаги йиғинда қўшилган 5-6 нафар ёш футболчилар тушди.

Мазкур ўйинда “Оқ-тепа” жамоаси 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. "Лочинлар"нинг голларига Илҳом Алибоев ҳамда Сардор Теляков (пенальтидан) муаллифлик қилди.      

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!