"Навбаҳор" стадионига Голландиядан майса олиб келиб ўрнатилади

Барчага яхши маълумки Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси келгуси мавсум Суперлига жамоалари олдига жиддий талабларни қўйди. Улар орасида энг долзарби бу стадион майдонининг ҳолати.

Бу борада кўплаб жамоалар қатори Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ҳам ўзининг уй стадионини майсасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги ишларни бошлаб юборди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра "Навбаҳор" марказий ўйингоҳининг асосий майдонига Голландиядан сифатли майсалар олиб келинади. Шу ўринда захира майдони ҳам идеал кўринишга келтирилишини айтиб ўтиш жоиз. 

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, майдонни энг сифатли ва замонавий кўринишга келтириш учун ҳаттоки суғориш тизими ҳам европа стадионларидаги каби замонавий компютерлашган технологиялар асосида бошқариладиган бўлади. Бундан ташқари майсани экиш жараёнида Италия техналогияларидан фойдаланилади. Намангандаги майдонга Голландиядан энг олий навли майсалар олиб келиниши кўзда тутилган. Ҳозирда «Навбаҳор» стадионига махсус мутахассислар гуруҳи ташриф буюруб мавжуд ҳолатни ўрганишни бошлаб юборган. Майсалар етиб келиши билан ўрнатиш ишларини ўзлари бошлаб берадиган бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!