"Навбаҳор" Тошкент йиғинини якунлади

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бугун Тошкентда ташкил этилган йиғинни якунлади.  Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Пойтахтдаги йиғин сўнггида  "Бухоро" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилди. Ўйинда водийликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Мирзоҳид Ғофуровнинг зарбасидан сўнг "Навбаҳор" ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Танаффусдан кейин "Бухоро" жамоаси аъзолари дарвозани икки бор аниқ нишонга олишди. Аввалига Азамат Алланиёзов ҳисобни тенглаштирган бўлса, Владимир Баенко рақиб ғалабасини таъминлаган голга муаллифлик қилди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Аманов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Отахонов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Ойбек Қиличев, Дониёр Усмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Илҳом Бойдедаев, Мурод Ражабов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов.

"Бухоро" билан ўтган ўйинда мураббийлар икки нафар янги футболчини синовдан ўтказишди. Биринчи даврани "Нефтчи"да ўтказган Саиджон Абдужабборов асосий таркибда майдонга тушди. Танаффусдан сўнг эса "Бунёдкор"дан жалб этилган ёш футболчи ҳам майдонга тушди.Ҳар икки футболчини жамоада қолиш ёки қолмаслигига шу кунларда ойдинлик киритилади. Ўз навбатида биринчи даврани "Навбаҳор"да ўтказган Алишер Мирзаев "Обод" жамоасига қайтди.

Тошкент йиғинидаги сўнгги ўйиндан сўнг жамоамиз аъзоларига бир кунлик таътил эълон қилинди. 25 июлдан машғулотлар Наманганда давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!