“Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжоновга автомобил совға қилинди (Фото)

Якунига етган мавсумни 5-ўринда тугатган “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга Наманган вилоят ҳокими Ҳ.Бозоров томонидан муносиб тақдирланди. Бу ҳақда “лочинлар.уз” хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими Мўминжоновга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Gentra” автомобилини совға қилиб миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида мураббий бу эътирофдан хурсанд эканлигини яширмаган ҳолда, янги мавсумда бунданда юқори ўринларни банд этишга ваъда берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!