"Навбаҳор" устози назарий машғулот ўтказди

Pepsi Суперлига 13-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйин арафасида 24 май куни “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов “лочинлар” ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳда жамоа футболчилари учун техник - тактик услуб борасида бир соатлик назарий машғулот ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Машғулот давомида Илҳом Иброҳимович ўз шогирдларига рақиб жамоага қараб тактика танлаш, футболчиларнинг чизиқларда қандай ҳаракат қилишлари лозимлиги, рақиб жамоа вакиллари стандарт вазиятларни амалга оширишаётган пайтда қандай тарзда ҳимояланиш ҳамда қай тариқа тезкор ҳужумга ўтиш қоидалари борасида тушунтириш берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!