"Навбаҳор" яна бир футболчи билан хайрлашди

Мавсумни “Навбаҳор” сафида ўтказаётган ҳимоячи Обид Жўрабоев “лочинлар” билан хайрлашди.

Хабарларга қараганда, футболчи клуб раҳбарияти ва мураббийлар билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилган. Жўрабоев энди фаолиятини Самарқанднинг “Динамо” клубида давом эттириши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Навбаҳор" сафини тожикистонлик легионер Амирбек Жўрабоев ҳам тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!