Ads

Янги мавсум бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Мавсумлар оралиғида эса Суперлиганинг барча жамоалари ўз сафини маҳоратли футболчилар билан кучайтиришди. Жумладан “Навбаҳор” ҳам.

Берилган маълумотларга қараганда “лочинлар” ўзларининг янги футболчиларини 8 март куни кенг оммага таништиришади. Маросим “Навбаҳор” марказий стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” Суперлиганинг илк турини 10-март куни “Қўқон-1912”га қарши ўтказади.