"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди (Фоторепортаж)

Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” ПФКнинг 2019 йилги мавсум Суперлигада жамоа шарафини ҳимоя қиладиган янги футболчиларни таништирув маросими ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

photo_2019-03-24_10-32-14

photo_2019-03-24_10-56-58

Маросимда Наманган вилоят ҳокими, Наманган футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров ҳам иштирок этди.

Хайрулла Бозаров барчани Наврўз байрами билан табриклар экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи тарихий воқеа бўлганлигини таъкидлади. Юртбошимиз билан футбол, хусусан, "Навбаҳор" жамоаси ва стадион тўғрисида ҳам мулоқот қилишганини маълум қилди. Муҳтарам Президентимиз Наманганда футболга эътибор катта эканлигини таъкидлаганликлари хусусида тўхталиб ўтди.

photo_2019-03-24_11-47-11

Шунингдек, Хайрулла Бозоров ўтган йили жамоа 3-ўринни эгаллаганлиги, бу яхши натижада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта эканлигини айтди.

Вилоят ҳокими шунингдек, ўтган мавсумда "Навбаҳор"нинг юксалиш йили бўлганлиги, бу йил эса юксак марралар йили бўлиши, мақсад янги мавсумда чемпионлик унвонини қўлга киритиш кераклигини таъкидлади. У жамоага жорий мавсумда омад ёр бўлиши, мақсад олий бўлса, ҳар қандай рақибни енгиш мумкинлигини айтди. Хайрулла Бозоров мухлислардан жамоани доимо қўллаб-қувватлаш лозимлигини уқтирди.

photo_2019-03-24_11-47-09

Жорий мавсумда "Навбаҳор" жамоаси аъзолари қизил ва оч ҳаворанг рангли футболкаларда майдонга чиқишади. Маросимда янги футболчиларга рақамлари ёзилган футболкалар берилди.

Ўткир Юсупов - 1, ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов - 7, ҳимоячи Ғиёс Комилов - 55, ҳимоячи Обид Жўрабоев - 15, ярим ҳимоячи Зафар Тўраев - 90, ҳужумчи Азиз Ибрагимов - 4, ҳимоячи Славко Лукич - 5, ҳужумчи Александр Касьян - 11, ярим ҳимоячи Иван Соловьёв - 9, ярим ҳимоячи Абдужамол Исроилов 30, ярим ҳимоячи Шаҳзод Шайманов - 8, ҳужумчи Баҳодир Насимов - 14, ярим ҳимоячи Элман Тагаев - 17, ярим ҳимоячи Элман Тагаев - 17, ярим ҳимоячи Аббос Ғуломов - 70 ва ҳимоячи Ҳожиакбар Юнусов - 29 - рақамларда тўп тепадиган бўлишди.

photo_2019-03-24_11-50-28

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис шогирдлари бу йил тажовузкор футбол намойиш этиши, мухлислар жамоани қўллаб-қувватлаб туришларига ишонишини маълум қилди.

photo_2019-03-24_11-47-13

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
24/03/2019 14:32
Мураббий панд бериб қўймаса навбаҳор 2-ўринни ололийди
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
24/03/2019 14:31
Чемпион бўлиш қийин. Лекин 2-ўрин учун курашса бўлади