“Навбаҳор” яққол етакчи!

SPORTS.uz сайти ҳар турдан сўнг мухлислар ташрифи борасидаги статистикани тузиб чиқади. Бу гал ҳам ушбу анъана давом этади.

23-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 41556 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 6926ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Намангандаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” қарама-қаршилигини кузатди – 22650. “Металлург” – “Локомотив” учрашувига 6712 томошабин келгани ҳам эътиборга молик.

Энг кам мухлис эса Жиззахдаги “Сўғдиёна” – “Қизилқум” ўйинида қайд этилди – 2437.

Қуйида ўн тўққизинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Навбаҳор” – “Пахтакор” 3:3. 22650 томошабин

“Металлург” – “Локомотив” 0:1. 6712 томошабин

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:0. 4250 томошабин

АГМК – “Нефтчи” 0:1. 2825 томошабин

“Қўқон-1912” – “Насаф” 1:1. 2682 томошабин

“Сўғдиёна” – “Қизилқум” 2:2. 2437 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!