“Навбаҳор” ёшлари ўз майдонида “Қизилқум”га имкониятни бой берди

Ёшлар биринчилигининг 17-турида “Навбаҳор” ёшлари Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ёшларини қабул қилишди. Иккинчи даврани меҳмондаги ишончли ғалаба билан бошлаган футболчиларга Намангандаги илк ўйинда мухлисларни хурсанд этиш насиб этмади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

 Учрашувнинг биринчи бўлими кескин ва муросасиз руҳда кечди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун муросасиз руҳда курашишди. Айнан шу сабабли, хавфли вазиятлардан кўра карточкалар сони кўп бўлди. Лупашко дастлабки 45 дақиқалик давомида тўртта сариқ ва битта қизил карточка кўрсатишга мажбур бўлди. 33-дақиқада Алижон Алижонов “Қизилқум” футболчисини уриб юборгани учун майдондан четлатилди.
Ўйинда юзага келтирилган хавфли вазиятлар хусусида гап кетганида, бўлим бошларида меҳмонлар гол уриш учун икки бор яқин келишди. Дастлаб Обиджонов яккама-якка вазиятда Сардор Жаҳоновга гол уриш имконини бермаган бўлса кейинги ҳужумда Хумоюн Абдуолимовнинг тепган тўпини ҳам “Навбахор” посбони қайтаришни уддасидан чиқди. Мезбонлар 18-дақиқада ҳисобни очиш учун яхшигина имкониятга эга бўлишганди. Навоийликлар дарвозабони Эркин Жабборов билан деярли яккама-якка чиққан Акмал Турғунбоевнинг якуний зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Бўлимнинг якуний қисмида Илҳом Алибоев ва Аббос Ғуломовларда имкониятлар бўлсада, танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлимда мезбонларни майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилаётганликлари сезилиб қолди. Улар бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада, вазиятларни голга айлантира олишмади. Аксинча, навоийликлар имкониятлардан самарали фойдаланишди. 68-дақиқада Мустафо Раҳматов чап қанотдан оширилган тўпни боши билан Обиджонов дарвозасига жойлаб ҳисобни очди. Ўйин якунланиши арафасида эса захирадан майдонга тушган Отабек Исроилов белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ғалабани мустаҳкамлади.

Ёшлар лигаси. 16-тур

“Навбаҳор” – “Қизилқум” - 0:2 (0:0). 11 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.

Ҳакамлар: А.Лупашко, И.Носиров, М.Нехочин, А.Ражаббаев.

Назоратчи – А.Арутюнов.

“Навбаҳор”: 1. Исроил Обиджонов, 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов (С), 13. Аббосжон Ғуломов, 15. Шаҳзодбек Ҳамидов (16. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 55), 17. Билолхон Тошмирзаев (2 Муҳаммаджон Охунмирзаев, 75), 26. Алижон Алижонов, 30. Маҳмуджон Нажмиддинов, 48. Акмалжон Турғунбоев (8. Музаффар Абдуллаев, 86), 70. Илҳом Алибоев (22. Акбаршо Рашидхонов, 50), 77. Абдулазиз Нишонбаев.

Захира: 12 Дилмурод Муҳиддинов, 3. Юнусбек Абдувоҳидов, 18. Турғунпулот Турғунов.

“Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов (С), 6. Миржалол Қосимов, 8. Сардор Жаҳонов, 9. Мустафо Раҳматов, 14. Феруз Бобоқулов (26. Отабек Исроилов, 66), 20. Охунжон Нурбоев, 21. Ахлиддин Файзиев (19. Жавоҳир Хусанов, 77), 82. Виктор Григорьев, 93. Акмал Рустамов, 94. Бобуржон Искандаров, 95. Хумоюн Абдуолимов (5. Илҳом Кенжаев, 59).

Голлар: М.Раҳматов (68), О.Исроилов (86).

Огоҳлантиришлар: А.Нишонбаев (3) - Ф.Бобоқулов (3), С.Жаҳонов (33), М.Қосимов (43), Х.Абдуолимов (47).

Четлатиш: А.Алижонов (33).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!