"Навбаҳор" ёшлари "УзДонгЖу"га мағлуб бўлди

Иккинчи даврага тайёргарликни Наманганда олиб бораётган "Навбаҳор" жамоаси ёшлари ҳам бугун назорат ўйинида майдонга тушишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ёшлар Андижон шаҳрида “ЎзДонгЖу” жамоаси меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очишга эришишди. Танаффусдан кейин андижонликлар иккинчи бор муваффақият қозонишди. 0:2 ҳисобида ортда қолаётган футболчилар руҳан тушкунликка тушмай Акмал Турғунбоев ва Аббос Ғуломовларнинг аниқ зарбаларидан сўнг мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Учрашув якунланиши арафасида эса “ЎзДонгЖу” жамоаси "Навбаҳор" дарвозсига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ғалабани тантана қилишди.

Учрашувни "Навбаҳор" ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Исроил Обиджанов, Маҳмуд Нажмиддинов, Ҳожиакбар Юнусов, Жавоҳир Олимжонов, Алижон Алижонов, Сардор Теляков, Аббос Ғуломов, Азизбек Нишонбоев, Шаҳзодбек Ҳамидов, Аҳмад Мамадалиев, Билол Тошмирзаев. Захирадан майдонга тушганлар: Шодиёр Ҳабибуллаев, Акмал Турғунбоев, Муҳаммад Охунмирзаев, Музаффар Абдуллаев, Муҳаммадсодиқ Маматханов, Турғунпўлат Турғунов,

Жамоа ёшларидан ташкил топган иккинчи таркиб эса бугун Наманган вилоят биринчилингининг дастлабки турида “Тўрақўрғон” жамоаси меҳмони бўлишди. Муросасиз руҳда кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Ёшлар жамоасининг голларига Абдулазиз Жалилов, Даврон Маҳмудовлар муаллифлик қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!