"Навбаҳор"нинг икки тарбияланувчиси Қатарга боради

 

Бугун Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин ўтказиш мақсадида Тошкентда тўпланади. Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган ўсмирлар Қатар ўсмирлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказишади.

Қатарликларга қарши учрашувлар 19 ва 21 август кунлари Дохада бўлиб ўтди. Эртага вакилларимиз Қатарга йўл олишади. Мазкур терма жамоага “Навбаҳор” футбол клуби қошидаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари Абдурасул Қаюмбаев ва Равшан Олимжонов ҳам жалб этилишган. Мураббий Аъзам Ражаббаев бошчилигидаги гуруҳ тарбияланувчилари бугун йиғинда қатнашиш учун Тошкентга йўл олишди.

Қатар (U-16) термасига қарши ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!