Кеча “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда йиғилиш ўтказилди. Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Олим Исаев, клуб вице-президенти Ойбек Саматов, шунингдек, раҳбарият, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, коронавирус пандемияси сабабли, бутун дунё, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам футбол ўйинлари вақтинча тўхтатилганлиги, 13 июндан юртимизда яна Coca Cola Суперлига баҳслари рестарт олаётганлиги қувонарли ҳолат эканлиги, жамоа олдига жорий мавсумда юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганлиги, буни амалга ошириш учун футболчилар баҳамжиҳат, майдонда жонкуярлик билан тўп суришлари лозимлиги, мухлисларга ўз ғалабалари билан қувонч улашиш футболчиларга боғлиқ эканлиги, жамоага юрагида ўти бор, “Навбаҳор” шаъни учун курашадиган ўйинчилар кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш_расми_-_1

Шунингдек, Хайрулло Ҳайитбаевич Игорь Голбанни Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилганлиги билан қутлаб, унинг фаолиятига муваффақият тилади.

Шундан сўнг, клуб президенти Олим Исаев сўзга чиқиб, футболчилар халққа хурсандчилик бахшида этадиган касб соҳиблари эканлиги, коронавирус пандемияси даврида мухлисларга ўзларининг ғалабалари билан қувонч ҳадя этишлари лозимлигини айтиб ўтди.

Сўнгра, “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, етакчи футболчилардан бири Азизбек Турғунбоев сўзга чиқиб, “Навбаҳор”га яратилаётган шароитлар учун Хайрулло Бозоров, шунингдек, клуб раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдириб, бу йил жамоа ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошириши, ишончни оқлаш учун қўлдан келганича ҳаракат қилишларини таъкидлашди.

Йиғилиш_расми_-_4

14 июнь куни Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган, сафарда Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган бўлажак ўйин олдидан футболчиларни руҳлантириш мақсадида, клуб раҳбарияти томонидан жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларига исм-шарифлари ёзилган эсдалик қўл соатлари совға қилинди ҳамда уни Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров топширди.

Йиғилиш сўнггида жамоага Қаршидаги ҳамда жорий мавсум давомидаги учрашувларда омад ёр бўлиши, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишини тилашди.

Йиғилиш_расми_-_2

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
12/06/2020 20:32
АААА ёталла энди соат совга килиб