"Навбаҳор"нинг россиялик легионерлари Наманганга қайтиб келди

Шу боис, қисқа муддатли таътилни ўз ватанида ўтказган “Навбаҳор”нинг россиялик легионерлари – ҳимоячи, шунингдек, жамоамиз сардори Игорь Голбан, ярим ҳимоячи Иван Соловьёв ва ҳужумчи Александр Касьян бугун Наманганга етиб келишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Мазкур футболчиларни Наманган аэропортида “Навбаҳор” ходимлари ҳамда фан-клуб аъзолари, шунингдек, жамоанинг содиқ ва ашаддий мухлислари кутиб олишди.

“Лочинлар”нинг сербиялик легионери – ҳимоячи Славко Лукичнинг Наманганга эртага етиб келиши кутилмоқда.

Тожикистонлик ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоев эса Тожикистон терма жамоаси билан ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида иштирок этиши муносабати билан “Навбаҳор” таркибига бироз кейинроқ қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!