“Навбаҳор”нинг янги футболчиси энди жамоасига ёрдам бера олади

Давралар оралиғида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаcн таркибига келиб қўшилган футболчи Аюбхон Гаппаров тиббий кўрикдан ўта олмаган эди.

Ўшанда шифокорлар футболчига маълум вақт давомида даволангандан кейин қайтадан тиббий кўрикдан ўтишини маълум қилишганди.

Ўтган вақт давомида керакли муолажаларни қилган Гаппаров такрорий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Шифокорлар футболчини соғлом деб топишгани учун у жамоа сафида майдонга тушиш имконига эга бўлади. Бу ҳақда “Навбаҳор” расмий сайти хабар бериб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!