Навбатдаги "Эль-класико" қачон бўлади?

Хабарингиз бор "Барселона" кеча "Реал"га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Испания кубогидаги тўқнашув мухлисларга кетма-кет 3та “эл-класико”ни томоша қилиш тақдим этадиган бўлди. Боиси, энди ушбу жамоалар 2 март куни Ла Лиганинг 26-тури доирасида яна “Сантьяго Бернабеу”да ўзаро баҳс юритишади.

Энди 3-ўйинд “Реал” футболчилари “Барселона”ни мағлуб этишга яна бир бор уруниб кўришлари мумкин. Бироқ, Эрнесто Вальверде шогирдлари ҳам ютқазишни хоҳламасликлари аниқ.

Бу ва бошқа саволларга 2 март куни Мадридда бўлиб ўтадиган “Реал” – “Барселона” тўқнашувида жавоб оламиз. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!