Навбатдаги ўйинда

Испания Ла Лигаси 29-туридан ўрин олган учрашувни амалдаги чемпион "Реал" Мадрид ўз уйида ўтказади. Камтаргина "Альфредо Ди Стефано" стадионида бу сафар "Эйбар" клуби меҳмон бўлади.

Ушбу беллашув олдидан мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан қайдномани эълон қилди. Ундан 20 нафар футболчи ўрин эгаллаган.

Маълумот учун, мазкур рўйхатдан яқиндагина жароҳат олган Серхио Рамос ўрин олмаган. "Эл-капитано" терма жамоалар йиғинидан жароҳат билан ортга қайтган ва тиббий кўрикдан кейин камида 4 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди.

Шунингдек, тикланиш жараёнининг сўнгги босқичида турган Эден Азар ва Федерико Вальверде ҳам "Эйбар"га қарши ўйинда иштирок этмайди. Баҳс 3 апрель куни, Тошкент вақти билан 19:15 да старт олади.

real qaydnoma - eybar

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар