Назорат ўйини. "Нефтчи" қуйи лига клубини мағлуб этолмади

20 июндан мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирликка киришган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бугун ўз ҳамшаҳари "Истиқлол"га қарши назорат баҳси ўтказди.

Қизиқарли тарзда кечган беллашувда кучлар тенг келди - 0:0.

Ҳозирча "Нефтчи" сафига мавсумни Бекободнинг "Металлург" жамоасида бошлаган тажрибали ҳимоячи Дилёрбек Эрматов келиб қўшилган. Илгари ҳам Фарғона жамоасида ўйнаган футболчи айни пайтда "Нефтчи" машғулотларида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!