“Нефтчи” - “Олмалиқ” қарама-қаршилигида фарғоналиклар яққол фаворит

Олий лиганинг 8-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубини қабул қилади. Қуйида "Нефтчи" клуби матбуот хизмати тақдим этган мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир маълумотларни ҳавола этамиз.

“Нефтчи” ва “Олмалиқ” Олий лигада 18 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 35та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 20 та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 18 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 33 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг Олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:0.

Ўтган мавсумда Олмалиқ ва Фарғонада бўлиб ўтган беллашувларда майдон эгалари ғалаба қозонишган эди. “Нефтчи”нинг сафардаги мағлубиятига Рўзимбой Аҳмедов, Ярослав Мартинюк ҳамда  Дониёр Исмоиловлар томонидан киритилган голлар сабаб бўлган бўлса, Фарғонада Шерзод Ҳакимовнинг дубли ва Сардор Раҳмоновнинг пенальтидан урган голи Андрей Фёдоров жамоасига ғалаба келтирган.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш ўйин натижаси қуйидагича якунланган:

27.09.2016 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 3:1
07.06.2015 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 3:1
16.05.2014 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 2:1
14.09.2013 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 4:0
21.11.2012 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 4:2

Мазкур жамоаларнинг 19-рақобатига Фарғона шаҳри мезбонлик қилади. Учрашув 29 апрель куни  “Истиқлол” стадионида соат 17:00да старт олади. Ёшлар лигаси доирасидаги ўйин эса 16:30га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!