“Нефтчи” бугун “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўйнайди
Ads

 

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бугун йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсини ўтказади. Бу сафар Вадим Абрамов шогирдлари "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасига қарши майдонда саф тортишади. Беллашувга Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадиони мезбонлик қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бу Қиргулидаги учинчи  назорат баҳси саналади. Бунгача фарғоналикларнинг асосий ва ёшлар жамоалари ўзаро беллашишган бўлса, Биринчи лига вакили "Норин" "Нефтчи"нинг галдаги рақибига айланди. 

Маълумот ўрнида, "Нефтчи"нинг йиғини 16 июлгача давом этади. Шундан сўнг жамоа тайёргарликни Тошкентда, Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши ўйингача давом эттиради. "Қалдирғочлар" билан учрашувдан сўнг жамоа Фарғонага қайтади ва иккинчи давранинг биринчи ўйинига тайёргарлик кўришни бошлайди.