“Нефтчи” профессионал футбол клубининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда клубнинг барча маъмурият ходимлари ва фахрий мухлислари иштирок этди. Кун тартибига “Нефтчи” ПФК логотипига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала қўйилди. Клубнинг кўп сонли мухлислари томонидан билдирилган фикр ва таклифларига кўра, клуб логотипига ўзгартириш киритиш кераклиги хақида гапириб ўтилди.

Янги логотипнинг бир нечта нусхалари йиғилиш қатнашчиларига тақдим этилди ва улар орасидан энг маъқули танланди. Йиғилишда чиқарилган қарорга кўра, клубнинг янги логотипи танлаб олинди ва бир овоздан маъқулланди.

Клуб матбуот хизматининг таъкидлашича, бундан буён “Нефтчи” футбол клуби билан боғлиқ бўлган барча тадбир ва матнларда ушбу янги логотипдан фойдаланилади.

photo_2021-02-05_13-33-23

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sag'indiq Kenjebaev
05/02/2021 16:37
Яхши чиқибди

Минбар

Барча блоглар