"Нефтчи" сафига янги футболчилар келиб кўшилди

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби 7 июль санасидан ўз қароргоҳида машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таркибга Мансур Саидов ҳамда Отабек Ҳайдаров қўшилди. Ундан ташқари сафда бир қатор янги футболчилар бор. Айни пайтда улар кўрикда бўлиб туришибди. Агар янги футболчилар мураббийлар штабига маъқул келса улар билан шартнома имзоланади ва номлари маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Қиргулидаги йиғин 16 июлгача давом этади. Шундан сўнг тайёргарликнинг иккинчи босқичи Тошкентда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!