Ads

Фарғона вилояти биринчилиги иккинчи лига бахсларида иштирок этаётган жамоамиз “Цементчи” мусобақанинг 3-турида Марғилоннинг “1-БЎСМ” жамоасига қарши учрашувни сафарда ўтказди. Бу ҳақда "Цементчи" клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

"Цементчи" яна ҳаммасини нолдан бошламоқчи ёхуд қувасойликларни алдашдими?

1-турда "ФарДУ" жамоасига иимкониятни бой бериб куйган қувасойликлар иккинчи турни коидага кура утказиб юборган эди.

Кеча 26-май куни "1-БУСМ" жамоасига қарши Марғилон шахрининг “Мехнат” ўйингохида бўлиб ўтган 3-тур учрашувида эса жамоамиз 0:2 хисобида маргилонликлардан устун келдилар ва мусобакадаги дастлабки очколарни кулга киритдилар. Киритилган голларга "Цементчи"дан Раҳмат Холмирзаев ва Нозим Бобожонов муаллифлик килдилар.

Янги ташкил этилган ва мусобақага киришган ёш жамоа таркиби хусусида сал кейинроқ батафсил тўхталиб ўтамиз.

Вилоят биринчилиги, Иккинчи лига бахслари

3-тур 26-май (Шанба)

«БЎСМ»(Марғилон) – «Цементчи» (Қувасой) 0:2

Голлар: Рахмат Холмирзаев '34 Нозим Бобожоновлар '67

Минбар

Барча блоглар