“Нефтчи” япониялик футболчига жавоб берди

“Нефтчи” жамоаси бугун эрталабки машғулотларини “Обод” стадионида ўтказди. Бугун мураббийлар эътиборни асосан жисмоний машғулотларга қаратдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Металлург” ва “Бухоро” жамоаларига қарши учрашувларда тўлиқ харакатланган Шукур Пўлатов, Даврон Маматов, Абдужамол Исроилов ва Аваз Агалиевга эса майдон атрофи бўйлаб енгил югуриш машқларига рухсат берилди. Мурод Бобожонов ва Абдул Азиз Юсупов кичик жароҳати сабабли бугунги машғулотларда иштирок этмадилар.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, жамоа кўригида бўлиб турган япониялик Ю Кубокининг ҳатти-харакатлари ва жисмоний холати мураббийларни етарлича қониқтирмади ва Кубокига жавоб бериб юбордилар. Кўрикда бўлиб турган Виталий Мирний ва Вячеслав Сушкин тўлиқ машғулотларда иштирок этдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!