Нефтчи: Ёшларимиз “Истиқлол”га қарши ўйнашди

Баҳром Ҳайдаров устозлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарлик бошлаган. 10 январь куни тушдан сўнг ёшларимиз Фарғонанинг яна бир жамоаси “Истиқлол”га қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этишди. Янги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасида илк бора иштирок этадиган “Истиқлол” футболчилари “Нефтчи” ёшлари билан муроса кўчасини танлашди. Ўйинда 2:2 натижаси қайд этилди. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ўйинда қуйида таркибда ҳаракатланишди.

“Нефтчи”: Шуҳрат Раҳмонов, Шодиёр Хожиматов, Мўминжон Маъруфжонов, Жамшид Қобулов, Ҳусанбой Ғаниев, Анваржон Аминжонов, Ислом Тошпўлатов, Аброр Исмоилов, Сарвар Абдуллаев, Эламонжон Каримов, Анваржон Абдулҳақов

Заҳира: Хуршид Асқаралиев, Отабек Муҳаммаджонов, Санжар Зокиров, Баҳодир Алимов.

Шунингдек заҳирадан ёшлар жамоаси кўригида бўлиб турган бир қатор янги футболчилар ҳам майдонга тушишди.

“Истиқлол” ФК: Казбек Ортиқбоев, Азизбек Мадалиев, Бобур Аминжонов, Акмал Раҳимзода, Рустам Абдуҳамидов, Каримжон Мамадалиев, Рустам Аъзамов, Хайрулло Мадаминов, Фахриёр Ўринбоев, Хошимжон Зокиров, Давлат Ёрбеков.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!