"Нефтчи"да хорижлик мураббий иш бошлади

"Нефтчи" мураббийлар штабида сербиялик мутахассис Александар Стожмирович иш бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Александар Стожмирович жамоа бош мураббийи Илхом Мўминжоновга футболчиларни жисмоний таёргарлиги бўйича ёрдам беради.

Маълумот учун, мураббий шу кунгача Сербиянинг "Радниск" (U14, U19)- (2013-2015), "Груза" - (2017-2018), "Локомотив" - (2019 - 2020), "Слога" (2020) жамоаларининг бош мураббийи бўлиб ишлаб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!