Ads

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 1-турида Фарғонада “Нефтчи” Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлим бошларида кутилмаганда “Нефтчи” ҳимоячиси Достон Турсунов ва “Насаф” футболчиси Дониёр Нарзуллаевлар ўзаро тўқнашиб кетишди. Натижада жиддий жароҳат олган меҳмон жамоа футболчиси майдонда ҳушидан кетди. Зудлик билан кўрсатилган тез-тиббий ёрдам натижасида футболчи ўзига келтирилди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича шифокорлар Нарзуллаевга мия чайқалиши ташхисини қўйишган. Айни дамда футболчининг аҳволи яхши, бироқ у чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши ва бироз муддат даволаниши лозим. Дониёр айни дамда жамоа билан Қаршига кетмаган, даволаниш учун Тошкентда қолган.