"Нефтчи"ни мағлуб этган "Фаровон" мусобақа ғолиби бўлди

Куни кеча Фарғона шаҳрида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-йиллиги" муносабати билан 2007-йилда туғилган болалар ўртасида республика очиқ турнири ўтказилди. Унда жами 12та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой кечган мусобақада Марғилоннинг "Фаровон" жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Улар финалда "Нефтчи" жамоасини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдилар. 

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Уларни фарғоналик таниқли мураббий Мурод Исмоилов ўз қўллари билан ёш футболчиларга топширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!