"Нефтчи"нинг Тошкентдаги йиғинида украиналик Сергей Шевчук иштирок этмоқда

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Тошкент шаҳрида йиғин бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бугун жамоа майдондаги дастлабки машғулотларини ўтказди. Машғулотларда асосан тўп билан ишланди. Футболчилар яхши кайфиятда машғулотларни олиб боришмоқда. Бугунги машғулотларда футболчилар билан Сергей Ковшов, Абдумалик Ҳакимов, Илҳом Зайлобитдинов ва Баҳром Хайдаров ишлашган бўлса, дарвозабонлар билан Ҳислат Чилматов шуғулланди. Машғулотлар "Обод" жамоасининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтди. Украиналик Сергей Шевчук хам жамоа сафида машғулотларни тўлиқ ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!