Нега “Интер” Матия Настасични сотиб олиш фикридан қайтди?

 

“Интер” жамоаси раҳбарлари “Шальке-04” ҳимоячиси Матия Настасични сотиб олиш фикридан қайтди, деб маълум қилмоқда Football Italia.

Миланликлар маълум муддат  давомида Настасичнинг агенти Фали Рамади билан музокаралар ўтказди. Бироқ “Интер”ни 24 ёшли футболчи учун талаб қилинаётган 20 млн евро қониқтирмади. Миланликлар раҳбарияти фикрича, сербиялик футболчи учун сўралаётган пул жуда катта.

Ўтган мавсумда Матия Настасич Бундеслигада 22 учрашув ўтказди, аммо бирорта ҳам самарали натижа кўрсатмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!