Нега Ўзбекистон МТЖ Туркия йиғинида ўртоқлик ўйини ўтказмасликка қарор қилди?
Ads
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15 декабридан бери Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор. Йиғин давомида Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби Осиё Кубогига йўл оладиган якуний таркибни аниқлаб олди. Қуйидаги 23 нафар футболчи Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
 
Йиғин доирасида битта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилганди. Аммо миллий терма жамоамиз бош мураббийи кейинчалик бу фикрдан қайтиб, турли жароҳатларни олдини олиш мақсадида назорат учрашуви ўтказмасликка қарор қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда. 
 
29 декабрдан 30 декабрга ўтар кечаси футболчиларимиз Туркиядан юртимизга қайтиб келишади. Кейин 2 январь куни Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
28/12/2018 15:57
Майли бу сафар ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Агар ўхшамаса, turn off!!!
&
King of World
28/12/2018 15:56
Осиё чемпионати олдидан шарманда бўлмаслик учун бўлса керакда...