Нелсон Семеду: Месси бу сайёрадан эмас
Ads

"Барселона" клуби ҳимоячиси Нелсон Семеду аргентиналик жамоадоши Лионель Месси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У кўрсатадиган ўйин даражасини сўз билан тасвирлай олмайман. У бу сайёрадан эмас. Месси бизни ҳар бир ўйинда ҳайратга солади. Унинг бир ўзи соврин ютиши ва натижа кўрсатиши мумкин. Месси машғулотларда ҳам худди ўйинда қилганларини бажаради. Шунинг учун биз доим унга қарши ўйнаганимизда жуда қийналамиз.

Месси ва Роналдуни солиштирайми? Бу португалиялик футболчи учун қийин савол. Улар бошқа-бошқа футболчилар. Лекин, иккаласи ҳам жуда зўр. Мен уларнинг ҳар иккаласи билан ҳам ўйнаш имкониятига эга эканлигимдан бахтлиман”, - дейди португалиялик футболчи.