Немис грандлари "Челси" ҳужумчиси учун курашга қўшилишди

Германиянинг икки гранди - "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд "Челси" ҳужумчис Альваро Мората учун курашга қўшилишди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Бундеслига етакчилари 26 ёшли испаниялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Моратага “Севилья” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мората жорий мавсум “Челси” сафида жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!