Неймар 8, Мбаппе эса 4 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

CHERY AUTO

Франция кубоги финалида "Ренн"га қарши кечган учрашувдаги ва беллашувдан кейинги хатти-ҳаракатлари учун ПСЖ ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймарлар узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

Tecno

Ўша баҳсда Мбаппе Дамьен да Сильвага қасддан жароҳат етказгани туфайли, майдондан четлатилган эди. Унга тўрт ўйинлик дисквалификация хавф солмоқда.

Неймар эса тақдирлаш маросимида унга нисбатан қандайдир гап айтган мухлисни дўппослаган эди. Кейинчалик бразилиялик футболчи ушбу қилмиши учун узр сўради, аммо Le Parisien нашри Неймар 8 баҳсга четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Бу борадаги якуний қарор 10 май санасида қабул қилинади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию