Неймар
Ads

ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Барселона”дан ортга қайтаришни сўраган, дея хабар беради Mundo Deportivo нашри. Манбада ёзилишича, 26 ёшли ҳужумчи испан клубидан кетганидан афсусда.

Бразилиялик футболчи француз жамоасида атмосферадан норози. Унга жамоадошлари Эдинсон Кавани ва Кильян Мбаппе билан ҳамкорлик ёқмаяпти. Шунингдек, у рақиб жамоа ҳимоячиларининг унга нисбатан қўпол ўйнашидан ҳам безовта.

Каталонияликлар ўз ўрнида Неймарни қайтаришн истамаётир. Бу қарор футболчининг отаси билан боғлиқ. Ўшанда отаси ўғлининг 222 миллион евро эвазига ПСЖга ўтишида асосий роль ўйнаган.

Бундан ташқари “кўк-анорранглилар” раҳбарияти таркибни етарлида даражада кучайтирди ва бош Лотин Америкалик футболчи керакмаслигини маълум қилган.

Неймарнинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган. У клуб билан чемпионат, Франция кубоги ва суперкубоги, Лига кубогини қўлга киритган.