Неймар "Барселона"га дўстини чақиряпти

 

 

Испания чемпионати гранди "Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ҳужумчи Неймар Каталония клубига ўз ҳамюртларини жалб қилишни давом эттирмоқда.

Куни кеча Неймар "Фламенго"дан 16 ёшли истеъдод эгаси Винисиус Жуниорни "Барселона"га ўтишга кўндирган эди. Энди Неймар Бразилия терма жамоасидаги дўсти Фелиппе Коутиньони Каталонияга олиб келмоқчи.

Неймар ва Коутиньо Бразилия терма жамоасининг бугунги муваффақиятларида асосий омил ҳисобланади.

- АПЛ ўйинчиларидан Коутиньони "Барселона"да кўришни истайман, - деди Неймар. - Фелиппе "Барселона" услубига ҳар томонламамос тушадиган футболчи.

Коутиньо "Ливерпуль" таркибида 22 та учрашувда олтита гол урди ва бешта голли пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!