Неймар
Ads

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ПСЖда тиббий кўрикдан ўтиш учун келди.

L’Equipe нашрининг маълум қилишича тиббий текширувлар Португалияда бўлиб ўтган. Хабарларга қараганда 25 ёшли бразилиялик футболчининг ПСЖга ўтганлиги ҳақида эртага, яъни 4 август куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Барселона” Неймарга машғулотларда иштирок этмаслигига руҳсат берган, аммо бошқа клубда тиббий кўрикдан ўтишни таъқиқлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ каталонияликларга футболчининг шартномасида белгиланган 222 млн евро товон пулини тўлайди. Неймар эса парижликлар билан беш йиллик шартнома имзолайди.